ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО

Жарқўрғонлик инспектор пора билан қўлга тушди

Жарқўрғон туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази инспектори Т.Э. фуқаро Қ.С.ни тумандаги мактабгача таълим ташкилотида бўш иш ўринлари ҳақида ўз вақтида ҳисобот топширмаганлиги учун маъмурий баённома расмийлаштирмаслик эвазига ундан 600 минг сўм пора беришни талаб қилади. Департаментнинг Жарқўрғон туман бўлими ҳамда ДХХ вилоят бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда “инспектор” пора олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан қонунбузарга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan