Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2023 йилнинг январь ойида 20 та хорижий давлатдан қиймати қарийб 5 млн АҚШ долларига тенг бўлган 3,6 минг тонна чой импорт қилган.
✅ Чой импорти ҳажми ўтган \йилнинг мос даври билан солиштирилганда 849 тоннага ошган.
✅ Январь ойида Ўзбекистон энг кўп чой импорт қилган давлатлар:
🔸 Хитой – 2762 тонна
🔸Эрон – 335 тонна
🔸Кения – 144 тонна
🔸Ҳиндистон – 113 тонна
🔸 БАА – 76 тонна
🔸Шри-Ланка – 54 тонна
🔸Россия – 27 тонна