ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО

Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш агентлигининг 2 мансабдори ишдан олинди

Вазирлар маҳкамасининг тегишли қарори билан маҳкама ҳузуридаги Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш агентлиги директорининг икки ўринбосари лавозимидан озод қилинди. Бу ҳақда “Янги Ўзбекистон” нашри хабар берди.

Санжар Омонхўжаевич Обидов Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш агентлиги директорининг ўринбосари лавозимидан озод қилинди, шунингдек, унга агентлик директори вазифасини вақтинча бажариш юклатилгани ҳам бекор қилинди.

Бундан ташқари, Азимжон Нозимжонович Ҳусанов Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш агентлиги директорининг ўринбосари лавозимидан озод қилинди.

Маълумот учун, Ўзбекистонда Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш агентлиги ташкил этилиши ҳақида 2021 йил 6 май куни Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида маълум қилинган эди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan