Ҳиндистоннинг Ўзбекистондаги янги элчиси этиб Смита Пант тайинланди.

«Ҳиндистоннинг Ўзбекистондаги Элчиси этиб тайинланган Смита Пант хоним билан учрашиш ва унинг ишонч ёрлиқлари нусхаларини қабул қилишдан мамнунмиз. Турли соҳаларда, жумладан, қишлоқ хўжалиги, туризм, транспорт, логистика ва бошқа йўналишларда алоқаларни кенгайтириш бўйича биргаликдаги саъй-ҳаракатларимизни муҳокама қилдик. Савдо ва инвестициявий ҳамкорликни ривожлантириш асосий мақсадимиз бўлиб қолади. Элчи хонимга икки томонлама муносабатларимизнинг фойдаланилмаган салоҳиятини кашф этишда муваффақиятлар тилаймиз», – дея ёзган Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов.