ЖАМИЯТ САЛОМАТЛИК ЎЗБЕКИСТОН

Ўзбекистонда коронавирус билан касалланганларнинг қанчаси қандай касб эгалари? Статистика юритиладими?

Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат Отабеков иштирокида брифинг ўтказилди.

Брифингда муҳим саволлар юзасидан жавоб қайтарилди:

Ўзбекистонда коронавирус билан касалланганларнинг қанчаси қандай касб эгалари? Статистика юритиладими?

–Мамлакатимизда коронавирус касаллиги билан касалланганларнинг ёши, қайси вилоятда яшаши, ишлайдиган беморлар учун касаллик варақасида, албатта, қайси муассасада, қандай лавозимда ишлашлари ёзиб борилмоқда. Йил якунида қандай касб эгалари кўпроқ касалланганлиги статистик ҳисоботда кўрсатилади.

Нима сабабдан Навоий вилоятида касалланганлар сони жуда ҳам кўп бўлишига қарамасдан, мутасадди вакиллар касалланганлар туғрисидаги статистикани камайтириб кўрсатмоқдалар? 

–Республикамизда шу кунгача вилоятларда касалланиш ва коронавирусдан ўлим даражаси  бўйича берилаётган статистик маълумотлар халқдан ҳеч нарсани яширмасдан аниқ, ҳаққоний, шаффоф ҳолда берилмоқда. Навоий вилоятида касалланганлар сони жуда ҳам кўп бўлишига қарамасдан, мутасадди вакиллар касалланганлар тўғрисидаги статистикани камайтириб кўрсатмоқдалар, деган маълумот ноўрин ёлғон маълумот.

Хитойликлар юборган тестлардан коронавирус юқаётган экан, шу гаплар ҳақиқатга тўғри келадими. Ҳаттоки, баъзи давлатлар бу ҳолатлатни аниқлабоқ, бу тестларни Хитойга қайтариб юборишган экан?

–Биринчидан Тест системаси – бу вирусга ўта сезувчан реактив бўлиб, реактивга вирусни жойлаштириб бўлмайди. Шунинг учун хитойликлар юборган тестлардан коронавирус юқаётганлиги хақидаги гаплар асоссиз, интернет оламидаги ёлғонлардан бири.

Тест системалардан касаллик юқмайди, бироқ, баъзан ушбу тестларнинг сезгирлиги паст бўлиши мумкин. Бундай ҳолларда касаллик юқмаган тақдирда ҳам, касаллиги борларга “манфий”, касаллиги йўқларга “мусбат” деган жавоб берилиши эҳтимоли бор. Шунинг учун амалиётда қўлланилишидан аввал барча тестлар сезгирлик нуқтаи назаридан текширувдан ўтказилади.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan