МУЛОҲАЗА

“Луғат борасида, гарчи 27 йилдан бери мустақил саналсак ҳам, ҳамон мустамлака ўлчовлари асосида иш юритяпмиз”

Мустамлака даврида ўзбек тилининг сўз бойликлари октябрь инқилоби деб аталган даврдан, яъни 1917 йилдан кейинги адабиёт намуналаридан йиғилган. Бунга кўринмас тазйиқ ва мажбуриятлар сабаб бўлгандир. Навоий асарлари луғати алоҳида, Бобур китоблари луғати алоҳида, Машраб шеърияти луғати алоҳида! Ахир, бу мумтоз адабиёт – Девон адабиёти сўз хазиналарининг ҳозирги замон луғатларига киришга ҳаққи йўқми? Бу сўз хазиналари алоҳида-алоҳида китобларда жамланиши билан бирга, бизнинг имло луғатимиз, изоҳли луғатимиз ва бошқа луғатларимизга киритиш зарур. Луғат борасида, гарчи 27 йилдан бери мустақил саналсак ҳам, ҳамон мустамлака ўлчовлари асосида иш юритяпмиз.

Ўзбек тилининг имло луғати ва изоҳли луғатини буткул қайтадан тузиш лозим. Унда Мавлоно Лутфий, Шайхзода Атоий ва Алишер Навоий ижодидан бошлаб то бугунги кунгача бўлган сўз хазиналари жамланиши шарт. Луғатларнинг ҳаммасини қайта тузиш керак. Бу ишда лаёқатли, истеъдодли ва илмли шахсларни, айниқса, ёш олимларни жамлаш зарур.

Мирзо КЕНЖАБЕК,

“Парчаланмас бир диёр – ўзбек тили”  мақоласидан

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan