ЎЗБЕКИСТОН

Харажатларининг бир қисми компенсация қилинадиган маҳсулотлар рўйхатига қўшимчалар киритилди

Президентнинг 2020 йил 7 майдаги “Экспорт фаолиятини янада қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ  экспорт қилишда автомобиль, темир йўл ва ҳаво транспортида ташиш харажатларининг бир қисми компенсация қилинадиган маҳсулотлар рўйхати тасдиқланган эди.

Озиқ-овқат маҳсулотлари экспортини қўллаб-қувватлаш мақсадида, “Ўзбекозиқовқатхолдинг” ХК томонидан ушбу рўйхатга озиқ-овқат маҳсулотларини киритиш бўйича таклифлар ишлаб чиқилди ва Республика комиссиясига тақдим қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – Инвестициялар ва ташқи савдо вазири ҳамда Республика комиссиясининг раҳбари С. Умурзақов томонидан имзоланган 2020 йил 30 июндаги йиғилиш баёнига мувофиқ, мазкур рўйхатга қўшимча равишда мева шарбатлари,  консерваланган мева-сабзавот маҳсулотлари,  қандолат маҳсулотлари,  салқин ичимликлар,  пиво, маргарин маҳсулотлари киритилди.

Эндиликда,  ушбу  маҳсулотларни  экспорт қилувчилар ҳам транспорт харажатларини қоплашга субсидия олишлари  мумкин.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan