ЎЗБЕКИСТОН

Сурхондарёлик ғаллакорлар бу йил ҳам мамлакатимизда биринчи бўлиб, товар дон топшириш режасини ортиғи билан бажарди

Воҳалик ғаллакорлар 2024 йил ҳосили учун 89,3 минг гектар майдонда маҳаллий иқлимга мос, эртапишар ғалла навларини парваришлаб, бугун, 16 июнь ҳолатига дон корхоналарига 210 минг 246 тонна сара товар дон сотиб, шартномавий режани 101,0 фоизга бажардилар.

Жумладан, Шерободдаги “Шоймон бобо” фермер хўжалиги 107,2 центнер, Қумқўрғондаги “Элобод зиёси” фермер хўжалиги 106,0 центнер, Ангордаги “Умид шох Ангор” фермер хўжалиги 101,2 центнер, Музработдаги “Амирқул бобо КАА” фермер хўжалиги 100,3 центнер, Жарқўрғондаги “Панжи Умид Бунёд” фермер хўжалиги 100,2 центнер, Термиз туманидаги “Қорахон Янгиариқ” фермер хўжалиги 101,0 центнердан ҳосил олиб, воҳамиз хирмонига ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшишди.

Ғаллакорларимиз эришган ушбу натижа воҳамизда қишлоқ хўжалигида жорий қилинаётган иқтисодий ислоҳотлар, замонавий технологиялар ҳамда фермерларнинг моддий манфаатдорлиги, ерга, мулкка эгалик ҳиссининг ошганлигининг, кластерлар фаолияти яхши йўлга қўйилганлигининг самарасидир.

Жорий йилда воҳа ғаллакорлари гектарлар ҳосилдорлигини ўртача 94 центнерга етказиб, мавжуд майдонлардан 840 минг тонна сара дон ишлаб чиқаришни мўлжалламоқда.

Вилоятда ғалла ўрим-йиғими қизғин давом этмоқда.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan