ЎЗБЕКИСТОН

Бухорода журналист пичоқланди

Бухоро вилоятининг Шофиркон туманида жойлашган кафеда “Taftish.uz” ахборот агентлигининг маҳаллий мухбирига тан жароҳати етказилди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.

Билдирилишича, воқеа жорий йил 6 февраль куни содир бўлган. Шофиркон туманида жойлашган кафеда мухбир Ўлмас Тўлаев ва унинг таниши А.А. ўртасида келишмовчилик юзага келган. Уларнинг орасида олдиндан низо бўлган. А.А. ошхона пичоғи билан Тўлаевнинг қорин қисмига бир маротаба уриб, тан жароҳати етказган.

Мазкур ҳолат юзасидан Шофиркон тумани прокуратураси томонидан А.А.га нисбатан Жиноят кодексининг 25, 97-моддаси 1-қисми (Қасддан одам ўлдиришга суиқасд қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, 7 февраль куни унга нисбатан “қамоққа олиш” эҳтиёт чораси қўлланилган.

Ҳозирда жабрланувчи Ўлмас Тўлаев шифохонада даволанмоқда. 

Бош прокуратура дастлабки тергов ҳаракатлари давом этаётганини маълум қилди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan