ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО

Яна бир фуқаро томорқасида наркотик ўстирган

Одатда, томорқада картошка, пиёз, буғдой – инсоннинг зарурий эҳтиёжлари учун фойдали саналувчи маҳсулотлар парваришланади. Қуйида фаолиятини ёритаётганимиз «деҳқон»нинг етиштирган «зироат»и билан танишиб, бу одамнинг калласи иккитами, дейишингиз тайин.

“Қорадори-2020” профилактик тадбирининг биринчи босқичи давомида жорий йил 25-май санасида Термиз шаҳар ИИО ФМБ ҲПБ профилактика инспекторлари томонидан тезкор тадбир ўтказилди. Натижада эса,  Термиз шаҳар “Чегарачи” маҳалласида яшовчи фуқаро  Р.Э.нинг  яшаш уйи томорқасида таркибида наркотик моддаси бўлган 11 туп каннабис ўсимлиги мавжудлиги аниқланди. Холислар иштирокида ҳужжатлар расмийлаштирилди ва тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan