ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО

Қарағай дарахтларини кесган қонунбузар 160 миллиондан кўпроқ жаримага тортилди

Шеробод тумани “Боғиобод” маҳалласида яшовчи фуқаро Н.И. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 30 октябрдаги Фармони билан 2019 йил 1 ноябрдан 2020 йил 31 декабргача давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталар қимматбаҳо навларининг кесилишига мораторий жорий этилишига қарамади. У маҳалла ҳудудидаги болалар уйингоҳи ёнида бир неча йиллар илгари экилган кўп йиллик ўсувчанлигини йўқотмаган жами 35 (ўттиз беш) туп қарағай (сосна) арча дарахтларини автосервис қуриш мақсадида кесиб ташлаган.

Ўзбекистон Республикаси “Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида”ги қонуннинг 37-моддаси талабларини бузганлиги учун қонунбузарга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 79-моддаси 1-қисми билан базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 (беш) баробари 1 115 000 сўм миқдорида маъмурий жаримага тортиш ҳақида қарор қабул қилинди. Ҳуқуқбузарлик натижасида ўсимлик дунёсига жами 164 462 500 (Бир юз олтмиш тўрт миллион тўрт юз олтмиш икки минг беш юз) сўмлик зарар етказилгани аниқланди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan