ЎЗБЕКИСТОН

Декларация топширишнинг охирги куни 3 апрелга кўчирилади — Солиқ қўмитаси

Солиқ кодекси 397-моддасига кўра, солиқ тўловчилар жами йиллик даромад тўғрисидаги декларацияни 1 апрелдан кечиктирмай тақдим этади.

Солиқ қўмитаси хабарига кўра, агар солиқ тўғрисидаги қонунчиликда белгиланган муддатнинг сўнгги куни дам олиш (ишланмайдиган) кунига тўғри келса, шундан кейинги биринчи иш куни муддатнинг тугаш куни ҳисобланади. Бу ҳақда Солиқ кодекси 5-моддада қайд этилган.

Шунга мувофиқ, 1 апрель ишланмайдиган кун бўлганлиги сабабли жами йиллик даромадлар тўғрисидаги декларация топширишнинг охирги куни 3 апрелга кўчирилади.

Солиқ декларацияларини юбориш бўйича видеоқўлланма

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan