ЖАМИЯТ

“Чаёнтепа”га ичимлик суви келди

Қумқўрғон туманининг энг  чекка ҳудудларидан бири “Чаёнтепа”  маҳалласига  қарийб  40 йилгача  тоза  ичимлик  суви етиб бормаган. Мазкур  аҳоли  пунктида  яшовчиларнинг  асосий эҳтиёжи  тоза  ичимлик  суви эди.

Жорий йилда ушбу маҳаллада ҳам Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги томонидан 580 миллион сўм маблағ эвазига сув иншооти қуриб битказилди.  Натижада 200 та хонадонда яшовчи икки мингга яқин аҳоли  тоза ичимлик суви билан таъминланди.

Энди “Чаёнтепа”да узоқлардан тоза ичимлик сув ташиб келиш машаққати бўлмайди. Аҳоли бундан мамнун.