ДУНЁ

Ҳиндистонлик эр-хотин iPhone сотиб олиш учун ўз чақалоғини сотишди

Шарқий Ҳиндистондаги Ғарбий Бенгалия штатида эр-хотин iPhone 14 сотиб олиш учун ўз фарзандини сотиб юборган даҳшатли воқеа содир бўлди, деб хабар беради Times of India нашри.


Эр-хотин Instagram видеороликларини яратиш мақсадида энг янги гаджетни сотиб олиш учун ўз фарзандларини сотишди.
Ҳодиса хавотирланган қўшнилар Гош оиласининг хатти-ҳаракатларида ғалати ўзгаришларни пайқагач, маълум бўлди. Уларнинг саккиз ойлик чақалоғи шунчаки ғойиб бўлди, аммо ота-оналар ҳеч қандай қайғу белгиларини кўрсатмади. Қолаверса, эр-хотин ўтмишда молиявий қийинчиликларга дуч келганини инобатга олиб, нархи камида миллион бўлган қимматбаҳо телефоннинг харид қилиниши ҳам қўшниларда шубҳа уйғотди.

Она босим остида, у ва унинг эри ҳақиқатан ҳам iPhone сотиб олиш мақсадида пул олиш учун фарзандини сотганини тан олди, бу уларга Бенгалиянинг турли қисмларида саёҳат видеоларини яратиш ва уларни Instagramда жойлаштириш имконини берди.

Яна ҳайратланарлиси шундаки, ота саккиз ойлик чақалоқни сотишдан олдин, етти ёшли қизини ҳам сотишга уринган.
Маҳаллий полиция Сати исмли онани ҳибсга олишга муваффақ бўлди, бироқ оиланинг отаси Жаидев Гош қочишга муваффақ бўлди. У ҳали ҳам қидирилмоқда. Полиция эр-хотинга нисбатан жиноий иш очган, болани сотиб олган аёл ҳам одам савдоси учун жиноий жавобгарликка тортилган.

Бу воқеа, афсуски, биринчи ҳодиса эмас. Ҳиндистонда ота-оналар ўз фарзандларини моддий манфаат кўзлаб сотишга йўл қўйган бир неча ҳолатлар бўлган. Бундан ташқари, 2016 йилда хитойлик эр-хотин iPhone сотиб олиш учун 18 кунлик қизини 3530 долларга сотишган.

Шу йилнинг март ойида австралиялик аёл судда туғилмаган фарзандини iPhone’га алмаштирмоқчи эканлигини маълум қилган эди. Кейинчалик у икки қизини тўққиз соат давомида машинага қамаб қўйган ва бу уларнинг ўлимига олиб келган.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan