ДУНЁ

Марказий Америкада «Жулия» тўфони натижасида 35 киши ҳалок бўлди

ТАСС ахборот агентлигининг хабар беришича, Марказий Америка давлатларини қамраб олган «Жулия» тўфони натижасида 35 киши ҳалок бўлган, яна 52 киши бедарак йўқолган, 20 мингдан ортиқ уй тошқинлардан зарар кўрган.

Хабарда айтилишича, ҳалок бўлганларнинг ярми гватемалаликлар бўлган. Бўрон катта сув тошқинлари ва кўчкиларни келтириб чиқарган ва хавфли ҳудудлардан бир неча минг киши эвакуация қилинган.

Мазкур тўфон Никарагуадан бошлангани айтилмоқда. Довулда шамол тезлиги соатига 140 километргача етган. Электр узатиш тармоқларининг шкастланиши натижасида миллионлаб одамлар электр энергиясисиз қолган. Расмийлар мактаблардаги дарсларни бекор қилишга мажбур бўлди. «Жулия» туфайли кучли ёмғир бутун мамлкат ҳудудига таъсир қилди. Баъзи ҳудудларда бир неча соатларда 10 сантиметргача ёмғир ёққан. Бу дарё сувинининг кўпайиши ва сув тошқинига олиб келган, бунинг натижасида уйлар, йўллар ва коммуникация объектларига етган зарар миқдори ошиб кетган.

Қўшни Салвадорда расмийлар тўфон юзага келгани сабабли мамлкатда 2 ҳафталик фавқулодда ҳолат эълон қилган. Шамол ўнлаб йирик дарахтларни қулатган, Дарёларда сув сатҳи кўтарилгани туфайли мамлакатдаги асосий магистрал йўллар тўсиб қўйилган. Шунингдек, 12 та қишлоқ аҳолиси эвакуация қилинган.

Агентликнинг қўшимча қилишича, Гватемалада ҳам фавқулодда ҳолат жорий қилинган. Довул оқибатида 150 мингдан ортиқ одам жабр кўрган. «Мазкур тўфон ўз ортида юзлаб вайрон бўлган уйларни қолдирди, йўллар ва кўприклар ювилиб кетган, электр энергияси эса узилган», дейилади хабарда.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan