
Фуқаролик ишлари бўйича Шеробод туманлараро судининг 2022 йил март ойидаги ижро ҳужжатига асосан қарздор Ангор туманида яшовчи фуқародан олинган кредит қарздорлигини ўз вақтида тўлаб бермаганлиги сабабли 70 миллион 958 минг сўм қарздорликни ундириш белгиланган.
Бюронинг Ангор туман бўлими томонидан ижро ҳаракатларига киришилиб, қарздор бир неча бор огоҳлантирилди.
Қарздорнинг мол-мулклари ўрганилганда “Cobalt” русумли автотранспорт воситаси борлиги аниқланган ҳамда ушбу автотранспорт воситасини хатлаш мақсадида қидирув элон қилинган эди.
Олиб борилган тезкор қидирув натижалари кўра ушбу автотранспорт воситаси Термиз шаҳридан топилиб, ижро ҳаракатларини давом эттириш учун давлат ижрочиларига топширилди.
Қарздорлик бартараф этилмаган тақдирда онлайн аукцион савдолари орқали реализация қилиниши ҳақида огоҳлантирилди.
Улуғбек Хайдаров, Бюронинг вилоят бошқармаси инспектори.