ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО

СУДЛАНУВЧИНИНГ ОТАСИ ФАРЗАНДИГА ОИД ИШ ЮЗАСИДАН МИННАТДОРЧИЛИК БИЛДИРДИ

М.Рўзиев, жорий йилнинг 12 июнь куни тахминан соат 09:30да бошқарувида бўлган Матиз русумли автомашинаси билан Термиз шаҳар, Мангузар маҳалласи, И.Каримов кўчаси ҳудудидан ўтувчи автомобиль йўлининг ҳаракат йўналишига қарама-қарши равишда автомашинасини орқа томонга ҳаракатлантираётган вақтда ўз-ўзига ишониш ва бепарволик билан ҳаракатланиб, йўлнинг қатнов қисмининг ёқасида турган пиёда Г.Б.ни туртиб кетиб, унга тан жароҳати етказган.

Дастлабки тергов органи томонидан М.Рўзиев жиноий ҳаракатлари Ўзбекистон Республикаси ЖК 266-моддасининг 1-қисми “транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш бданга оғир шикаст етказишда ифодаланган ижтимоий хавфлилик хусусиятига кўра ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноятни содир этганлик”да айбланиб, жиноят иши мазмунан кўриб чиқишлик учун жиноят ишлари бўйича Термиз шаҳар судига тақдим этилган.

Мазкур жиноят иши жиноят ишлари бўйича Термиз шаҳар суди томонидан 2022 йил 14 сентябрь куни очиқ суд мажлисида мазмунан кўрилиб, суд мажлисида жабрланувчи Г.Б. ярашув тўғрисидаги ариза билан мурожаат қилиб, унда у судланувчи М.Рўзиев билан ярашганлигини, М.Рўзиев ундан кечирим сўраб, унга етказилган моддий ва маънавий зарарни тўлиқ бартараф этганлигини, ярашув ихтиёрий равишда, бирон-бир тазйиқлар бўлмаганлигини, ҳозирда М.Рўзиевга нисбатан ҳеч қандай даъвоси йўқлигини билдирганлиги;

судланувчи М.Рўзиев судда ўз айбига тўлиқ иқрор бўлиб, қилган қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонда эканлигини, жабрланувчидан кечирим сўраб, унга етказилган зарарни бартараф этганлигини, жабрланувчининг унга нисбатан даъвоси йўқлигини, у билан ўзаро ихтиёрий равишда ярашиб олганлигини инобатга олиб, суддан ярашувни тасдиқлаб, ўзига нисбатан бўлган жиноят ишини ҳаракатдан тугатишни сўраганлиги инобатга олиниб, жиноят иши ярашганлиги муносабати билан тугатилди.

Иш бўйича М.Рўзиевга нисбатан қўлланилган муносиб хулқ-атворда бўлиш ҳақида тилхат эҳтиёт чораси ажрим қонуний кучга киргандан сўнг бекор қилиниши белгиланди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan