ДУНЁ

Хитой «рақамли концлагер» технологиясини экспорт қилишни бошлади

Geedge Networks Хитойнинг интернет цензураси тизимини тижорат маҳсулоти сифатида Осиё ва Африка давлатларига сотишни бошлади. Бешта давлат буни аллақачон қўлламоқда.

China

Wired нашри ва халқаро ҳуқуқ ташкилотлари таҳлил қилган 100 мингдан ортиқ ҳужжатлардан маълум бўлишича, Хитойдаги Geedge Networks компанияси интернет цензураси учун мўлжалланган улкан кузатув тизимини бошқа мамлакатларга сотишни бошлаган. Бу тизим «Буюк Хитой девори» асосида яратилган бўлиб, ҳукуматларга оммавий кузатув ва интернет назорати имконини беради.

Geedge ўз ечимини тижорат маҳсулоти сифатида таклиф қилмоқда — у дата-марказларга ўрнатилиши мумкин бўлган аппарат ускуналар ва давлат идоралари учун мўлжалланган дастурий таъминотни ўз ичига олади. Тизим орқали VPNлар, муайян веб-сайтлар блокланади, интернет трафик тўлиқ таҳлил этилади ва ҳатто алоҳида шахсларнинг фаолияти кузатилади.

Компания аллақачон Қозоғистон, Эфиопия, Покистон ва Мянмада фаолият бошлаган. Мянмада 13 та интернет провайдерга тегишли 26 дата-марказда Geedge ускуналари ўрнатилган. Бешинчи давлат номи ҳужжатларда кўрсатилмаган. Компания ўз муҳандисларини «Бир макон — бир йўл» ташаббусида иштирок этаётган мамлакатларга юбориш учун ишчи қидирмоқда. Улар орасида Малайзия, Баҳрайн, Жазоир ва Ҳиндистон бор.

Бу тизим ҳар бир интернет пакети махсус шлюз орқали ўтишига асосланган бўлиб, шубҳали деб топилган фойдаланувчилар учун алоҳида филтр ва чекловлар ўрнатилиши мумкин. Тадқиқотчилар буни глобал миқёсдаги «рақамли концлагер» деб аташмоқда. InterSecLab муассасасидан Марла Ривера таъкидлашича, бу тизим ҳукуматларга ҳаддан ташқари кўп назорат ваколати бермоқда ва бу жамият учун хавфлидир.

Geedge компанияси Хитойнинг давлат концерни China Electronics Corporation (CEC) билан боғланган. Компанияда CECнинг юқори лавозимли собиқ мутахассислари ва сармоядорлари фаол иштирок этмоқда. 2020 йилда АҚШ ҳукумати CEC’га қарши санкция жорий қилган эди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan