Ҳарбий тадбирлар

ДEНОВ ТУМАНИДА «РАҲБАР ВА ЁШЛАР УЧРАШУВИ» БЎЛИБ ЎТДИ


Мамлакатимизда ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, яратилаётган имкониятлардан унумли фойдаланишни ўргатиш ҳамда уларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Бу борада Жанубий оператив қўмондонлигида ҳам кенг қамровли тадбирлар, хусусан, «Қўмондон ва ёшлар» ҳамда «Раҳбар ва ёшлар» учрашувлари, ҳарбий қисмларда эса «Очиқ эшиклар куни» мунтазам равишда ўтказилиб келинади.

Ана шундай тадбирларнинг навбатдагиси Сурхондарё вилояти Денов туманида «Раҳбар ва ёшлар» учрашуви билан бошланди. Унда Жанубий оператив қўмонлиги бошлиғи, полковник Пўлатжон Сативалдиев бевосита иштирок этиб, туман ёшлари билан очиқ мулоқотга киришди. Шунингдек, учрашувда туман ҳокимлиги мутасаддилари, Ёшлар ишлари агентлиги аъзолари ҳамда маҳалла раислари иштирок этди.


Очиқ мулоқот тарзида ўтган тадбирда «Ёшлар дафтари» рўʻйхатида турган йигит-қизларнинг мурожаатларини ҳал этиш, муаммоларига ижобий ечим топиш масалаларига жиддий эътибор қаратилди. Учрашувда берилган элликка яқин саволларга мутасаддилар томонидан батафсил жавоб қайтарилди. Боқувчисини йўқотган, ижтимоий кўмакка муҳтож, уюшмаган ёшларни ўз қизиқиши, қобилияти ва малакасидан келиб чиқиб, меҳнат бозорида талабгор касб-ҳунарларга йўналтириш ҳамда иш билан бандлигини таъминлаш бўйича вилоят мудофаа ишлари бошқармаси, Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими, Ёшлар иттифоқининг туман кенгаши, туман мудофаа ишлари, халқ таълими бўлимлари ва бошқа ташкилотлар мутасаддилари ўз олдига тегишли вазифаларни белгилаб олдилар.


Учрашув якунида ҳарбий қисмларда ёшлар билан ўтказилаётган тадбирларда фаол иштирок этган ёшлар полковник Пўлатжон Сативалдиев номидан ташаккурнома ва китоблар жамланмаси билан тақдирланди.
Бу каби тадбирлар Жанубий оператив қўмондонлиги тасарруфидаги ҳарбий гарнизонлар кесимида доимий тарзда давом эттирилмоқда.

III даражали сержант Акбар АҲМEДОВ, Термиз гарнизони.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan