ЖАМИЯТ

Алиментдан қочиб юрган Деновлик қарздор ота Термиз шаҳридан қидириб топилди

Суднинг ижро ҳужжатига асосан Деновлик ота Собир Тоғаевдан икки нафар фарзандларининг моддий таъминоти учун алимент ундириш белгиланган.

Қарздор ота алимент бу вояга етмаган моддий ёрдамга муҳтож боланинг ҳаққи ва бу мажбуриятдан бўйин товлаш эса белгиланган тартибда жавобгарликка сабаб бўлишини билса-да,  алиментдан бўйин товлаб келди.

Собир Тоғаев яшаш манзилини ўзгартириб, қочиб юрганлиги сабабли унга нисбатан қидирув эълон қилиниб, Бюронинг вилоят бошқармаси томонидан олиб борилган тезкор қидирув тадбирлари давомида қарздор ота Термиз шаҳридан топилиб, ижро ҳаракатларини давом эттириш учун давлат ижрочиларига топширилди.

Ўрганишлар давомида қарздор ота суд буйруғига асосан 2020 йилдан бугунга қадар жами 130 миллион сўмдан ортиқ алимент тўламаганлиги аниқланди ва унга нисбатан тўпланган маъмурий иш ҳужжатлари суд органларига тақдим этилди.

Шундан сўнг, қарздор ота иши Жиноят ишлари бўйича Денов туман суди биносида тарафлар видеоконференсия орқали иштироки таъминланиб, кўриб чиқилди. Қарздор ота алимент қарздорлигини тўлашдан бош тортиб келганлиги сабабли, суднинг қарори билан қарздор отага нисбатан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

Мансур Назаров, Бюронинг Сурхондарё вилояти бошқармаси инспектори.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan