ЖАМИЯТ

Салоҳиятли кадрлар – давлатимиз тараққиёти таянчи

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан Мустақиллигимизнинг  31 йиллига бағишланган тантанали маросимдаги нутқида ва “ 2022- 2026 йилларга мўлжалланган янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стртегияси” мақсад ва вазифаларга асосан 2022 йил 22 сентябрь  “Маҳалла” ҳайрия жамоат фонди вилоят бўлими бошқаруви, Халқ депутатлари Сурхондарё вилоят ҳузуридаги жамоат фонди, вилоят адлия бошқармаси ҳамда ЎзННТМА Сурхондарё вилоят ҳудудий бўлинмаси раҳбар ва масъуллари, вилоят марказий банки ходимлари иштирокида фонднинг туман, шаҳар мутахассисларининг грант танловларида иштирок этишда фаоллигини ошириш юзасидан семинар ўтказилди.

Тадбирдан кўзланган асосий мақсад –  вилоятдаги  ННТларни молиявий барқарор ривожланиши учун грант танловларида иштирокини кучайтириш, танловга тақдим этиладиган лойиҳаларнинг сифатини яхшилаш, ҳамда танловга танланадиган муаммоларни ижтимоий аҳамиятлилик даражасини тўғри танлаш бўйича тушунчалар бериш, шунингдек, жойлардаги ижтимоий аҳамиятга молик масалаларда давлатга кўмакчи сифатидаги ролини янада оширишдан иборат.

Тадбирда маърузачилар томонидан “Маҳалла” ҳайрия жамоат фонди туман бўлимлари раҳбар ва масъулларига грант танловларига лойиҳаларни тақдим этишга қўйиладиган асосий талаблар,  танловга талабгор (иштирокчи) лойиҳа талабномасида (лойиҳа аризасида) қўйиладиган шартлар бўйича батафсил тушунчалар берди. Жумладан,

  • танловларда аввал ғолиб бўлмаган фуқаролик жамияти институтлари тақдим этилаётган лойиҳада сўралаётган умумий сумманинг (грант суммасининг) 10 фоизидан кам бўлмаган миқдордаги ўз улуши суммасини;
  • бир маротаба ғолиб деб топилган ва иккинчи маротаба танловда иштирок этаётган фуқаролик жамияти институтлари лойиҳани амалга ошириш бўйича Жамоат фондидан сўралаётган умумий сумманинг (грант суммасининг) 20 фоизидан кам бўлмаган миқдорда ўз улуши суммасини;
  • икки маротаба ғолиб бўлган ва учинчи маротаба танловда иштирок этаётган фуқаролик жамияти институтлари лойиҳани амалга ошириш бўйича Жамоат фондидан сўралаётган умумий сумманинг (грант суммасининг) 30 фоизидан кам бўлмаган миқдорда ўз улуши суммасини кўрсатиши шарт;
  • уч ва ундан кўп маротаба танловларда ғолиб бўлган фуқаролик жамияти институтлари лойиҳани амалга ошириш бўйича Жамоат фондларидан сўралаётган умумий сумманинг (грант суммасининг) 50 фоизидан кам бўлмаган миқдорда ўз улуши суммасини кўрсатиши шарт.

Бундан ташқари лойиҳа бюджетининг лойиҳа мазмунига мувофиқлиги ва уни асослантирилганлиги бўйича қўйиладиган мезонлари хусусида ҳам тўхталиб ўтилди.

Шунингдек, тадбир давомида грант танловлари иштирокининг ҳуқуқий асослари, грант талаблари бузилиши ёки нотўғри фойдаланилиши, талаблар ва шартларнинг ўз вақтида бажарилмаслиги бўйича жавобгарликлар юзасидан ҳам батафсил маълумотлар берилди.

Бундан ташқари грант ариза шаклини тўғри тўлдирилиши, муаммони ижтимоий аҳамиятлилиги, мақсаднинг тўғри шакллантирилиши юзасидан иштирокчиларга бирламчи тушунчалар берилиб, агар грант ёзиш истаги бўлган иштирокчилар билан лойиҳа, ариза шаклини тўлдириш юзасидан алоҳида шаклда семинар ташкил этишга ёки алоҳида якка тартибда тушунчалар бериб бориш юзасидан келишувларга эришилди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan