TA'LIM

46 нафар ҳоким ёрдамчилари Термиз давлат университетининг Иқтисодиёт ва туризм факултетига давлат гранти асосида сиртқи таълим шаклига ўқишга қабул қилинди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021йил 3-декабрдаги “Маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчилари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ – 31-сон қарорига мувофиқ 2022/2023 ўқув йилидан бошлаб олий маълумотга эга бўлмаган ҳоким ёрдамчиларини давлат олий таълим муассасаларининг иқтисодий таълим йўналишларига Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг тавсиясига кўра давлат гранти асосида сиртқи таълим шаклига суҳбат асосида ўқишга қабул қилиш амалиёти жорий этилиши белгиланган.

Шу муносабат билан рўйхатдан ўтган ҳоким ёрдамчиларининг имтиҳон (суҳбат) жараёнлари бўлиб ўтди.

Унда университет ректори А.Марахимов, Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлигининг ҳудудий бошқармаси бошлиғи Ш.Жўраев, соҳа проректорлари, Термиз давлат университетининг талабалар орасида ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлашга масъул бўлган ректор маслаҳатчиси С.Алиқулов, бўлим бошлиқлари, Иқтисодиёт ва туризм факултети декани А.Эргашов ҳамда кафедра мудирлари иштирок этишди.

Суҳбат жараёнларидан мувофаққиятли ўтган 46 нафар ҳоким ёрдамчилари Иқтисодиёт ва туризм факултетига давлат гранти асосида сиртқи таълим шаклига ўқишга қабул қилинди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan