ДУНЁ

Швецияда ўқувчиларнинг телефондан фойдаланиши тақиқланади

2026 йилнинг кузидан бошлаб Швеция ўқувчилар учун хавфсизлик ва ўқиш шароитларини яхшилаш мақсадида барча мактабларда бутун мамлакат бўйлаб мобил телефонни тақиқлашни амалга оширади, деб хабар бермоқда «Guardian» нашри.  

7 ёшдан 16 ёшгача бўлган болалар учун ишлаб чиқилган янги қоида барча мактабларда ва тўгаракларда ўқувчиларнинг телефонлари йиғиб олинади ва дарслар тугагач болаларга қайтариб бериш мумкин бўлади.

Жорий йилнинг бошида Дания ҳукумат комиссияси тавсиясига кўра, мактаблар ва мактабдан ташқари болалар масканлар мобил телефонлардан фойдаланишни тақиқлашини маълум қилганди, уларнинг фикрича, 13 ёшгача бўлган болалар ўз смартфони ёки планшетига эга бўлмаслиги керак. Норвегия ўтган йили ижтимоий тармоқлардан фойдаланишда қатъий 15 ёшни эълон қилди, чунки ҳукумат технология компанияларини «кичик болалар миясига қарши курашда» айблади.

2024 йил январь ойида деярли барча Голландия мактабларида смартфонлар тақиқланди ва тадқиқотлар ўқув муҳитида яхшиланишларни аниқлади. Сўровда қатнашган ўрта мактабларнинг катта қисми (75%) болалар диққатини жамлашни осонлаштираётганини, 28 фоизи эса натижалар яхшиланганини айтди.

Франция эса сентябрь ойида ўрта мактабларда мобил телефонларни тақиқлашни кучайтирди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan