ДУНЁ

Бангладешда исёнлар сабабли қўзғатилган барча жиноий ишлар ёпилди

Бангладеш муваққат ҳукумати талабалар ва жамоатчиликнинг исёнкор ҳаракатини бостириш мақсадида қўзғатилган барча жиноий ишларни ёпишга қарор қилди. Бу ҳақда мамлакат адлия вазирлиги баёнот берди.

Қарор 2024 йилнинг 1 июлидан 5 августига қадар бўлган ишларни ўз ичига олади.

Фақат намойишлар даврида қотилликка дахлдор бўлган шахслар бундан истисно, улар тегишли жавобгарликка тортилади.

The Daily Star газетаси ёзишича, Бангладешда ҳукуматга қарши исёнлар даврида камида 10 минг киши ҳибсга олинган.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan