
Мажбурий ижро бюроси Узун туман бўлими иш юритувида бўлган ижро ҳужжатига кўра фуқаро Б.Тўраев томонидан туманнинг “Ж.Эшмирзаев” маҳалласи ҳудудида жойлашган туман ҳокимлигининг захира ер майдонида ҳеч қандай рухсатномасиз, ўзбошимчалик билан қуриб олинган 132 кв. метр ҳажмда 2 хонали уйнинг пойдевори буздирилиши ва ер майдони туман ҳокимлиги захирасига қайтариш белгиланган.
Ушбу ноқонуний қурилма маҳаллий аҳолининг ҳам ҳақли эътирозларига сабаб бўлаётган эди. Қурилиш ишлари жараёнида ҳатто йўлнинг бир қисми тўсилиб қўйилгани маълум бўлди.
Мазкур ижро ҳужжати юзасидан фуқаро Б.Тўраевга ижро ҳужжати талаблари бўйича қонуний талабларни ихтиёрий бажариш учун вақт берилган бўлса-да, унга амал қилмагани туфайли мажбурий ижро ҳаракатларига киришилди.
Махсус техника ёрдамида ноқонуний қуриб олинган икки хонали уйнинг пойдевори бузилиб, эгаллаб олинган 10 сотих ер майдони туман ҳокимлигининг захирасига қайтарилиши таъминланди.
Мажбурий ижро бюроси
Сурхондарё вилояти бошқармаси