ЖАМИЯТ

Давлат органлари раҳбарлари рақамли технологиялар бўйича қисқа муддатли курсларда ўқитилади

Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш учун масъул ходимлари малакасини ошириш ва рейтинг баҳолашни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисидаги Ҳукумат қарори (208–сон, 20.05.2023 й.) қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, 1 июлдан давлат органларининг АКТ соҳасига маъсул ходимлари 3 йилда бир марта малакасини оширади.

Мазкур ходимларнинг малакасини оширишга Рақамли технологиялар вазирлиги масъулдир.

Малака ошириш курси 24 соатдан кам бўлмаслиги лозим, курсни таъмомлаган ходимлар 2 ойда рейтинг баҳолашдан ўтказилади.

Малака ошириш билан боғлиқ барча харажатлар уларни юборган давлат орган маблағлари ҳисобидан қопланади.

1 августдан давлат органларининг биринчи раҳбарлари рақамли технологияларни кенг жорий этиш ва лойиҳаларни самарали амалга ошириш бўйича Давлат бошқаруви академиясида қисқа муддатли курсларда ўқитилади.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan