ДУНЁ

Хитойда сув ости автомобиль туннели очилди

Хитойнинг Ляонин провинцияси (Хитой шимоли-шарқида) Далянь шаҳрида ҳаракатланиш учун сув ости автомобиль йўли туннели очилди, дея хабар беради Синьхуа агентлиги.

«Даляньвань кўрфази тубидан ўтувчи туннель – Хитойда қурилган биринчи сув ости туннелидир», – деди компания бош муҳандисининг туннель қурилиши ва эксплуатацияси бўйича ўринбосари Сунь Чжу.

Туннель қурилиши тахминан тўрт йил давом этган. Сунь Чжунинг сўзларига кўра, 5,1 километр узунликдаги туннель олти полосали, икки томонлама ҳаракатланиш учун мўлжалланган. Рухсат этилган ҳаракат тезлиги – 60 км/соат.

Туннелга туташувчи йўл 1 май куни фойдаланишга топширилди.

Ушбу йўл ва сув ости туннели туфайли Даляньвань кўрфазининг шимолий ва жанубий қирғоқлари тезюрар транспорт коридори билан боғланади, тирбандлик камаяди ва Далянь шаҳри ривожланади.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan