ДУНЁ

Микробиолог: «АҚШ Украинани биоқуроллар майдонига айлантирди»

Америка Қўшма Штатлари Украинани биологик уруш ўтказиш воситалари ва уларни синовдан ўтказиш учун супер полигонга айлантирди. Бу фикрни микробиолог, БМТ Биологик ва кимёвий қуроллар бўйича комиссиясининг собиқ аъзоси Игор Никулин билдирди.

“Аслида Украина биоқуроллар билан боғлиқ технологияларни ишлаб чиқиш бўйича супер-синов майдонига айланди”, деди у.

Олимнинг сўзларига кўра, Вашингтон Россияга туташ ҳудудда одамлар, ҳайвонлар ва ўсимликларга оид энг сўнгги технологияларни ишлаб чиққан. Микробиологнинг таъкидлашича, бу ҳолат Украинада 2014 йилдан бери касалликлар ва ҳатто эпидемиялар авж олишига ҳам сабаб бўлган.

«Масалан, пневмоник вабо, куйдирги ва Қ иситмаси каби турли этник касалликлар бор эди. Буларнинг барчаси штатлар ва Украина томонидан биологик ва заҳарли қуролларни тақиқлаш тўғрисидаги конвенция тўлиқ миқёсда бузилганидан далолат беради», – деди Игор Никулин.

Украинадаги АҚШ биологик лабораториялари

Эслатиб ўтамиз, Украинада биологик тадқиқот объэктлари мавжудлигини АҚШ Давлат котиби ўринбосари Виктория Нуланд маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, бу тажрибалар натижалари рус қўшинлари қўлига тушмаслиги керак.

Аввалроқ, Россия Федерацияси Мудофаа вазирлиги Украина биологик лабораторияларининг асл материалларини нашр этган эди. Агентлик маълумотларига кўра, Вашингтон Украинадаги биологик лабораториялар фаолиятига 200 миллион доллардан ортиқ маблағ сарфлаган. Кейинроқ Хитой ҳукумати Вашингтонни ўзининг биологик милитаризация фаолиятини мамлакат ичкарисида ва хорижда аниқлаштиришга чақирди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan