ДУНЁ

Обама Трамп маъмуриятини танқид қилди(ми)

Барак Обама АҚШнинг амалдаги расмийлари ишини танқид қилиб, улар коронавирус пандемиясининг олдини олиш учун тегишли чораларни кўришга қодир эмасликларини айтди.

Барак Обаманинг сўзларига кўра, ушбу пандемия баъзи раҳбарларнинг аслида қандай фаолият кўрсатаётгани ва жавобгарлик даражасини кўрсатиб қўйди. Сиёсатчиларнинг айтишича, собиқ давлат раҳбари тўғридан-тўғри исмларни айтмаган булса-да, танқид Доналд Трамп маъмуриятига қаратилганлиги аниқ.  Эслатиб ўтамиз, ноябр ойида АҚШда президентлик сайловлари бўлиб ўтади. Оқ уй Барак Обамани ушбу жараён олдидан  Доналд Трампни ҳар томонлама обрўсизлантиришга уринишда айблаяпти.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan