ДУНЁ

Германия: 4 йиллик тайёргарлик ва АЭС минораси портлатилди

Германиянинг Филиппсбург шаҳри жанубий-ғарбида жойлашган АЭС миноралари портлатиб юборилди. 152 метрдан бўлган иккита минорани портлатиш ишларига 4 йил давомида тайёргарлик кўрилган.

Портлатиш тонг саҳарда амалга оширилгани учун кўпчиликни қўрқитиб юборди. Лекин бу ҳақда атайин огоҳлантириш берилмаганди, чунки жараённи томоша қилиш учун кўпчилик йиғилиши ва бу одамларнинг зарарига ишлаши мумкин эди. Минораларнинг ҳар бирига 1 110 тадан портлатувчи восита қўйилган эди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan