ДУНЁ

Беларусь армиясининг Украинага бостириб кириш эҳтимоли баҳоланди


Украина Мудофаа вазирлигининг разведка бошлиғи Кирилл Буданов мамлакатга Беларуснинг бостириб кириш эҳтимоли ҳақида гапирди. Бу ҳақда «Focus.ua» хабар берди.
Унинг сўзларига кўра, ҳозирда қўшни давлат интенсив машғулотлар ўтказаётганига қарамай, Беларусь армиясининг Украинага қарши урушга қўшилиш эҳтимоли йўқ.
«Ҳозирги босқичда Беларусь томонидан ҳеч қандай таҳдид йўқ. Мен сизга мутлақ ишонч билан айта оламанки, вазият назорат остида», — деган у.
Қайд этилишича, Беларусда ҳарбий машғулотлар, чегарани мустаҳкамлаш давом этмоқда, бироқ улар ҳозирги босқичда Украинага қарши уруш олиб боришга қаратилган эмас.
«Агар уларда шундай фикрлар бўлса, дарҳол бу ҳақда билиб, биргаликда чора кўрамиз», —дея қўшимча қилган Буданов.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan