ЖАМИЯТ

Сурхондарёда қарийб 12 мингга яқин мурожаатчининг кадастр паспорти шакллантирилди

2023-йилнинг II-чорак давомида Сурхондарёда 11 минг 505 та мурожаатчининг кадастр паспорти шакллантирилган. Бу ҳақда Давлат кадастрлари палатаси Сурхондарё вилояти бошқармаси ахборот хизмати раҳбари Б.Сафаров хабар берди.

Маълум қилинишича, бугунги кунда Давлат кадастрлари палатаси томонидан аҳолига 10 га яқин давлат хизматлари кўрсатилиб, кадастрга оид давлат хизматларини кўрсатиш электрон тарзда амалга оширилади. Бунда ҳар бир мурожаат Давлат хизматлари марказлари ҳамда Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали электрон кўринишда қабул қилиниб ижроси таъминланади.

Хусусан, Сурхондарёда 2023 йилнинг II-чорак давомида Давлат кадастрлари палатаси вилоят бошқармаси ва унинг ҳудудий филиаллари томонидан 11 505 та кадастр паспорти шакллантирилган. Ушбу 11 505 та кадастр паспортидан 579 таси ДХМ томонидан бекор қилиниб, 2 512 таси рад этилган, 69 таси тўлови кутилмоқда, 8 345 таси якунланган ҳамда 42 таси муддати ўтган ҳисобланади.

-Кадастр ҳужжатини тайёрлаш юзасидан энг кўп мурожаат вилоятнинг Термиз шаҳри аҳолисидан келиб тушган бўлиб, мурожаатлар 1 960 тани ташкил қилади, – дейди Ахборот хизмат раҳбари Б.Сафаров. -Кадастр ҳужжатларини тайёрлаш ҳудудлар кесимида таҳлил қилинганда, Термиз шаҳрида 1 960 та, Ангор туманида 684 та, Бандихон туманида 197 та, Бойсун туманида 320 та, Денов туманида 1 446 та, Жарқўрғон туманида 654 та, Музработ туманида 413 та, Олтинсой туманида 322 та, Қизириқ туманида 395 та, Қумқўрғон тумани 827 та, Сариосиё туманида 961 та, Шеробод туманида 555 та, Шўрчи тумани 981 та, Термиз тумани 1 195 та ва Узун туманида 595 та ер участкалари ҳамда кўчмас мулкларга кадастр паспорти тайёрлаб берилган.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan