ДУНЁ

Қирғизистон АҚШни мамлакатнинг ички ишларига аралашмасликка чақирди

Яқинда Бишкек туман суди “Азаттык Медиа” яъни “Озодлик”нинг қирғиз хизматини ёпиш тўғрисида қарор чиқарди.

АҚШ Вакиллар палатаси халқаро ишлар бўйича қўмита раҳбари Майкл Маккол ҳолатни “Қирғизистон ҳукуматининг эркин ва мустақил ОАВларга мисли кўрилмаган ҳужуми” деб атади.

Садир Жапаровнинг матбуот котиби Эрбол Султанбаев АҚШ томони ҳақиқий вазиятни билмасдан туриб баёнот бераётганини айтди.

Унга кўра, Қирғизистонда сўз эркинлиги ва ОАВларга чекловлар йўқ, суд ишига эса ҳеч ким аралашмайди.

“Биз юқоридаги баёнотларни асоссиз деб ҳисоблаймиз ва мамлакатимизнинг ички ишларига аралашмасликка чақирамиз”, деди Султанбаев

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan