ЖАМИЯТ

Табиий газлар қабул қилиш ва узатишни ҳам солиқ органлари назорат қилади

2023 йил 1 июлгача барча табиий газни қабул қилиш ва узатиш нуқталарига онлайн электрон ҳисоблагичлар ўрнатилади ва мазкур ҳисоблагичлар солиқ органларининг ахборот тизимлари билан интеграция қилиниб, ягона автоматлаштирилган табиий газ ҳаракати тизими жорий этилади.

Бу ҳақда «Табиий газ ва суюқ углеводородни қазиб чиқариш, қайта ишлаш ҳамда реализация қилиш ҳисобини юритиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент қарори қабул қилинди.

Шунингдек, 2023 йил 1 октябрдан Ўзбекистондан табиий газни қувурлар орқали ташийдиган корхоналарнинг газни қабул қилиш ва узатиш нуқталарига хроматограф ҳамда электрон ҳисоблагичлар ўрнатилиши мажбурий ҳисобланади.

2023 йил 1 июлгача табиий газ ва суюқ углеводородни реализация қилиш тўғрисидаги шартномаларга оид маълумотларни киритиш учун ахборот тизими жорий этилади.

2023 йил 1 октябрдан:

  • табиий газ ва суюқ углеводородни реализация қилиш тўғрисидаги шартномаларга оид маълумотлар Солиқ қўмитасининг ахборот тизимига киритиб борилади;
  • мазкур шартномалар юзасидан электрон ҳисобварақ-фактуралар Солиқ қўмитасининг ахборот тизимига киритилган маълумотлар асосида шакллантирилади.

2024 йил 1 октябргача республикада қўшимча 2 та газ ўлчаш станцияси қурилади.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan