ЖАМИЯТ

Хорижий тадбиркор МИБ ҳимоясида

Латвия давлатининг «ARENA TRANSPORT» корхонаси билан Жарқўрғон туманида фаолият юритиб келаётган «CHINNI OY SERVIS» МЧЖ ўртасида халқаро юк ташиш хизмати кўрсатиш бўйича шартнома имзоланган эди.

Аммо,  «CHINNI OY SERVIS» МЧЖ кўрсатилган хизмат учун 5400 АҚШ доллари қийматидаги маблағни ўз вақтида тўламай шартнома шартларини бузди.  Шундан сўнг бу иш Денов туманлараро иқтисодий судида кўриб чиқилиб,  5400 АҚШ доллари миқдорида асосий қарз,  1280 АҚШ доллари қийматида пеня ҳамда 1 миллион 47 минг 818 сўм давлат божини жавобгарнинг ҳисобидан ундириш бўйича суднинг тегишли қарори қабул қилинди.

Мажбурий ижро бюросининг Жарқўрғон туман бўлимига келиб тушган суднинг мазкур қарори зудлик билан ижрога қаратилиб «ARENA TRANSPORT» корхонасига 6040 АҚШ доллари миқдорида маблағ ундириб берилди.

Ижро ҳаракатлари давом этмоқда.