Kun: 30.05.2023

Шавкат Мирзиёев: “Янги Ўзбекистоннинг асосий устуни — билим, таълим ва тарбия бўлади”

Янги Ўзбекистоннинг асосий устуни билим, таълим ва тарбия бўлади. Бу ҳақда ЎзЛиДеПдан Ўзбекистон президентлигига номзод Шавкат Мирзиёев ўз сайловолди дастурида маълум қилди. “Бу йил Ўзбекистон илм-фанининг асосий таянчи бўлган Фанлар академияси  ташкил топганига 80 йил тўлади. Бу қутлуғ санани ҳаммамиз биргаликда…

Дунёдаги илк табиий ипак толалари қўшилган қоғоз тайёрлаш технологияси Ўзбекистонда ишлаб чиқилди

Мазкур ихтиро туфайли ҳимоя элементлари таркибига табиий ипак толалари қўшилган қимматбаҳо қоғозни бошқа турдаги қоғозлардан ажратиш имконияти пайдо бўлади. “Давлат белгиси” давлат унитар корхонаси, “Ўзбекипаксаноат” уюшмаси ҳамда Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти мутахассислари ўзаро ҳамкорлигидаги Инновациявий усулда табиий ипак…

Хитойда “Том ва Жерри”дан илҳомланган 4 яшар бола 26-қаватдан сакради

Хитойнинг Хунан провинциясида тўрт ёшли бола очиқ соябон билан 26-қаватдан сакради, деб хабар бермоқда Mothership нашри. Нашрнинг ёзишича, болакай “Том ва Жерри” мултьфильмидаги саҳнадан илҳомланган. У ўйлаб ҳам ўтирмасдан ўша саҳнани такрорлашга қарор қилган. Бола 26-қаватда жойлашган хонадоннинг балконига чиқиб, пастга…

Москвага ўнлаб дронлар ҳужум қилди

30 май куни эрталаб Москвага дронлар ҳужум қилди. Бу ҳақда пойтахт мэри Сергей Собянин маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, бир нечта биноларга “кичик зарар етган”. “Шаҳардаги барча фавқулодда хизматлар воқеа жойида ишламоқда. Улар ҳодиса тафсилотларини ўрганишмоқда. Айни вақтда ҳеч ким жиддий…

Ўзбекистон мусулмонлари идораси жума табриги ва диний масалаларни тарқатиш атрофидаги гап-сўзларга муносабат билдирди

Ижтимоий тармоқларда “жума табриги”, “Қуръони карим оятлари”, “Пайғамбар алайҳиссалом ҳадислари”, юртимиз уламолари ва имом-домлаларининг мавъизаларини тарқатиш гўёки мумкин эмас, деган мазмундаги асоссиз хабарлар кенг тарқатилмоқда. Шунингдек, юртимиздаги расмий диний сайт ва ижтимоий тармоқлардаги маълумотларни мутолаа қилиш ёки улашиш жавобгарликка сабаб…

Сурхондарёда “Фарзандим учун бир кун” номли суҳбат-учрашуви ўтказилди

Юртимизда сўнгги йилларда амалга оширилаётган ислоҳотлар туфайли узлуксиз таълимнинг бирламчи бўғини ҳисобланган мактабга таълим тизимида кўплаб ижобий ўзгаришлар амалга оширилмоқда. Таълим-тарбия жараёнини мактабгача таълим давлат дастури асосида турли ўйинлар ва тарбияланувчиларнинг ёшига мос келадиган методикаларни қўллаган ҳолда ташкиллаштириш билан бир…

Ўзбекистонда профилактик ҳисобда турган шахслар доирасини қисқартириш режалаштирилмоқда

“Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида”ги қонун лойиҳаси муҳокамага қўйилди.  Лойиҳа ҳуқуқбузарликлар профилактикаси соҳасидаги қонунчиликни унификация қилишга қаратилган. Жумладан, лойиҳа билан “Вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси тўғрисида”ги ва “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида”ги қонунлар ягона қонунга бирлаштирилмоқда. Лойиҳага мувофиқ, профилактик ҳисобга қўйиладиган шахслар доираси қисқармоқда….

Мирзо Улуғбек тумани ҳокимлиги ходимларига мукофот сифатида 300 млн сўмдан ортиқ маблағ ажратди

Туман ҳокимлиги бу маълумотга изоҳ бериб, ходимларга мукофот сифатида 306 миллион ажратилишини тушунтирди. Мирзо Улуғбек тумани ҳокими томонидан ўтган йилги бюджетдан қолган 300 миллион сўмдан ортиқ маблағни ҳокимлик ва халқ депутатлари туман Кенгаши ходимларига мукофот сифатида ўтказишни назарда тутувчи қарор…

Самарқанд уч кун ичида бир неча халқаро мусобақага мезбонлик қилади

2023 йил 9-10-11 июнь кунлари Самарқанд шаҳрида бир қатор халқаро триатлон мусобақалари бўлиб ўтади 9 июнь куни Ўзбекистон тарихида илк бор «Пара-триатлон бўйича Самарқанд – 2023 Осиё чемпионати» бўлиб ўтади. Дунё давлатларидан 80 та пара-спортчи иштироки режалаштирилган, қатнашчилар 9 та…

Супер-Нептун типидаги экзосайёра топилди

Халқаро астрономлар жамоаси Супер-Нептуннинг ноёб типи сифатида таснифланган экзосайёрани топишди. У Ердан тахминан олти баравар катта ва 35 баравар оғир. Экзосайёра NASAнинг ТЕSS космик аппарати ёрдамида кашф қилинди, у транзит усули ёрдамида экзосайёраларни қидиради. У Қуёшдан тахминан 26 фоизга каттароқ…