Kun: 25.05.2023

Сингапур тажрибаси асосида Ўзбекистонда «Ақилли шаҳар» қурилади

Ўзбекистон инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратов Сингапур меҳнат ресурслари вазири, савдо ва саноат иккинчи вазири Тан Си Ленг билан учрашди. Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги (ИССВ) маълумотига кўра, суҳбат чоғида асосий эътибор икки томонлама ҳамкорликнинг долзарб масалаларига қаратилди….

Сурхондарёда 3 ҳафта ичида 872 та автомашинага қидирув эълон қилинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Сурхондарё вилояти бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари томонидан банклар фойдасига ундирув билан боғлиқ ижро ҳужжатларининг ижросини таъминлаш бўйича бир қатор ижобий ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, вилоят прокуратураси, Бюронинг вилоят бошқармаси, ички ишлар органлари, тижорат…

Тежамкор газ қурилмаси ортиқча харажатларга барҳам беради

Мамлакатимизда ўтган қисқа давр бошқа тармоқлар қатори газ таъминоти соҳаси учун туб ўзгаришларга бой бўлди. Хусусан, соҳани янада ривожлантириш мақсадида олиб борилган изчил ислоҳотлар қатор муаммоларнинг олдини олиш, сифат самарадорлигини оширишда дастуруламал бўлиб хизмат қилди. Айниқса, тизимга рақамли иқтисодиётнинг кириб…

Марказий банк Сурхондарё вилоят Бош бошқармасида судьялар иштирокида “Судларга суд буйруғи бериш бўйича мурожаат қилиш амалиёти ва бу борадаги қонунчилик нормаларининг мазмун- моҳияти” мавзусида семинар-тренинг ўтказилди

Марказий банк Сурхондарё вилоят Бош бошқармасида ўтказилгансеминар-тренинг йиғилишида Сурхондарё вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судьялари, Марказий банк вилоят Бош бошқармаси ҳамда вилоят ҳудудидаги тижорат банклари масъуллари иштирок этди. Семинар-тренингда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 29 апрель кунидаги “Кредиторларнинг гаров билан…

Президент Шавкат Мирзиёев умумий ўрта таълим мактабларининг битирувчи ёшларига табрик йўллади

Президент Шавкат Мирзиёев 2022-23 йилги ўқув йилида умумий ўрта таълим мактабларининг битирувчи ёшларига табрик йўллади. Қадрли фарзандларим! Аввало, мана шу қувончли айёмда етуклик шаҳодатномасини қўлга олиб, мустақил ҳаётга қадам қўяётганингиз билан барчангизни чин қалбимдан самимий муборакбод этаман. Сизлар орзиқиб кутган…