Kun: 22.05.2023

Қирғиз-ўзбек чегарасида фуқаролардан пул талаб қилган чегарачилар қўлга олинди

Чегара хизмати ҳарбий хизматчилари Қирғизистон-Ўзбекистон давлат чегараси участкасидан чегарани хавфсиз кесиб ўтиш учун фуқаролардан пул талаб қилган. Махсус кучлар ходимлари қирғиз-ўзбек чегарасидаги иккита назорат-ўтказиш пунктида товламачилик билан шуғулланган чегарачиларни қўлга олди, деб хабар берди 24.kg Қирғизистон махсус хизматлари маълумотларига таяниб. Маълумотларга…

Самарқандда кондан олтин қазиб олмоқчи бўлган йигитни тош босиб қолгани айтилмоқда

Ноқонуний олтин қазиб олиш билан шуғулланиб юрган 23 ёшли йигит бедарак йўқолган. У икки ойдан бери топилмаяпти. Аввалроқ, ижтимоий тармоқда Самарқанд вилояти Қўшработ туманида яшовчи бир аёл 2000 йилда туғилган ўғли бедарак йўқолгани ҳақида мурожаат йўллаб чиқди. Унинг мурожаатида айтишича,…

Давлат органлари раҳбарлари рақамли технологиялар бўйича қисқа муддатли курсларда ўқитилади

Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш учун масъул ходимлари малакасини ошириш ва рейтинг баҳолашни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисидаги Ҳукумат қарори (208–сон, 20.05.2023 й.) қабул қилинди. Қарорга мувофиқ, 1 июлдан давлат органларининг АКТ соҳасига маъсул ходимлари 3…

Энди талабалар учун ҳар ойлик стипендия тўланадиган ўқув курслари ташкил этилади

Вазирлар Маҳкамасининг “Мирзо Улуғбек ворислари” тайёрлов ўқув курсларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори (19.05.2023-y., 206-сон) қабул қилинди. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.  Ўқув курслари қуйидаги йўналишларда ташкил этилади: – ахборот технологияларидан ва коммуникацияларидан…

Ўн уч йил деганда ўз лавозимига қайта тикланган подполковник

Давлатимиз раҳбари топшириғи асосида тузилган Республика ишчи гуруҳининг Фарғона шаҳридаги оммавий қабули ҳам  инсонга хизмат қилиш энг шарафли қадрият эканини яна бир бор исботлаб беряпти. Аслида ҳам ҳар қандай масаланинг энг мақбул ечими, аввало, инсонни тинглаш, инсонни тушунишдан бошланади. Президент…

Бувайда туманида 80 000 АҚШ долларига ер сотмоқчи бўлган фермер хўжалиги раҳбари ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бувайда туман бўлими томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда “Sh.S.” фермер хўжалиги раҳбари Ф.М. “Ғ.” ММТП ҳудудидан боғдорчилик йўналишида фойдаланиш учун ажратилган суғориладиган ер майдонининг 0,75 гектарини фуқаро Г.Б.га 80 000 АҚШ долларига сотган …

Ўзбекистон — Янги Зеландия учрашувини ямайкалик ҳакамлар бошқаради

U-20 жаҳон чемпионатининг 2-туридан ўрин олган Ўзбекистон — Янги Зеландия учрашувига ҳакамлар тайинланди. Мазкур беллашувни ямайкалик Ошейн Энтони Нэйшн бошқариб боради. Унга қанотларда ҳамюртлари Ажай Жоан Духан ва Жассет Керр-Уилсон ёрдам беради. Тўртинчи ҳакам сифатида мавританиялик Абдулазиз Мухаммад Буҳ ишлайди….

Музработлик фермер республикада биринчи бўлиб ғалла режасини бажарди

Сурхондарё вилоятида ғалла ўрим-йиғимига старт берилди. Мавсумнинг илк кунидан Музработ туманидаги “Аслиддин Алимов” фермер хўжалиги томонидан 2023 йил ҳосили учун уруғ сочилган 40 гектар майдондаги ғалладан юқори ҳосил тўпланишига эришилди ва ҳосилдорлик 63 центнерни ташкил этди. Маълумот учун вилоятда 89…

Бухорода ички ишлар ходими тракторни бошқараётган маст ҳайдовчини тўхтатишга уринди

Ижтимоий тармоқларда «Ички ишлар ходимига ҳурмасизлик қилиш оқибати» сарлавҳаси остида видео тарқалди. Ушбу ҳолат Бухоро вилояти ИИБ масъул ходимлари томонидан ўрганилди. Аниқланишича, жорий йилнинг 20 май куни соат 10:09 ларда Жондор тумани «Болун» қишлоғида яшовчи К.Г. исмли аёл “102” рақамига қўнғироқ…

ОТМга ҳужжат топшириш санаси маълум бўлди

Бу йилги қабул учун абитуриентларнинг ҳужжат топшириш жараёни 20 июндан 20 июлга қадар (шу куни ҳам) давом этади. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.  Маълум қилинишича, касбий (ижодий) имтиҳон топширувчи абитуриентлар 10 июлгача ҳужжатини топшириб бўлиши керак.