Kun: 04.05.2023

“Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари жамоатчилик фикри асосида ташаббусли бюджетлаштирилади

Ҳукумат қарори (183–сон, 03.05.2023 й.) билан “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурларини жамоатчилик фикри асосида ташаббусли бюджетлаштириш жараёнлари орқали амалга ошириш тартиби тўғрисида низом қабул қилинди. Низомга кўра, жамоатчилик фикри асосида лойиҳалар тўплами маҳаллалар (қишлоқлар) бўйича шакллантирилади ва ғолиб сифатида…

Киев шаҳрига юқори интенсивликда ҳаво зарбалари берилмоқда

Пайшанбага ўтар кечаси Киевга қилинган ҳужумларнинг интенсивлиги жорий йил бошидан бери энг юқори кўрсаткичда бўлди, деб хабар қилди шаҳар ҳарбий маъмурияти раҳбари Сергей Попко. “Шаҳримиз жорий йил бошидан буён бундай интенсив зарбаларни ҳали кўрмаганди”, — дея Попконинг телеграм-каналидаги сўзларидан иқтибос келтирган Киев…

Руслан Абдуллаев 1-раунддаёқ рақибини мағлуб этди!

Жаҳон чемпионатининг тўртинчи кунида ўзбек боксчилари ўз иштирокини бошлашди. -63.5 кг вазн тоифасида қатнашаётган Руслан Абдуллаев испаниялик Оэр Ибаррачега қарши баҳсда ғалаба қозониб, чемпионатдаги муваффақиятли юришини давом эттирмоқда. Эслатиб ўтамиз, Абдуллаев бундан аввалги босқичда Пуэрто-Рико вакилини мусобақадан чиқариб юборган эди.

Аҳолининг ичимлик сувдан қарзи 1,3 триллион сўмдан ошди

Қарздорликнинг энг юқори даражаси пойтахтда кузатилиб, истеъмолчилар томонидан 256 млрд сўм тўловлар ўз вақтида амалга оширилмаган. Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида ичимлик ва оқова сув тармоқларига 407 та ўзбошимчалик билан уланиш ҳолатлари аниқланган бўлиб, унинг натижасида жами 3,9 млрд сўмлик…

Пиллакорларга эсдалик совғалари топширилди

Айни кунларда Сурхондарё вилоятидаги “Huashen Silkworm Pro” қўшма корхонасида хорижий тажриба асосида 250 қути ипак қурти парваришланмоқда. Ушбу ипак қуртлари пилла ўрашга киришган ва ҳар бир қути ипак қуртидан 85-90 кг ҳўл пилла ҳосили олинмоқда. Корхона 2017 йил ташкил этилган…

Тоғда адашиб қолган фуқаролар қутқарилди

Кеча соат 21:40 да Сурхондарё вилояти Сариосиё тумани Шарғун шаҳарчаси «Ўрикли» маҳалласининг тоғли ҳудудига 3 нафар фуқаро дам олиш мақсадида чиқиб, адашиб қолганлиги тўғрисида Сурхондарё  вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасига хабар келиб тушган. Манзилга ФВВ қутқарувчилар гуруҳи етиб бориб, қидирув-қутқарув ишларини…

АҚШ кўмагида Жиззах яқинида зилзилаларни аниқловчи замонавий станция очилди

Янги станция АҚШ глобал сейсмик тармоғининг бир қисми бўлиб, зилзилаларни аниқлашда фойдаланиладиган маълумотларни узатади. Жорий йил 3 май куни Жиззах шаҳри яқинидаги Қорасай қишлоғида Сан-Диегодаги Калифорния университети (UCSD) ва Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳузуридаги Республика Сейсмологик прогноз мониторинги маркази томонидан ўрнатилган…

IT-хизматлар экспорти 3 баравардан зиёд ошди

2023 йилнинг 1-квартали якунлари бўйича IT Park резидентлари томонидан кўрсатилган хизматларнинг умумий ҳажми деярли 2,4 трлн сўмни ташкил этди. Ўтган йилнинг шу даврига нисбатан резидент компаниялари томонидан кўрсатилган хизматлар ҳажми 292 фоизга ошди. IT Park резидентлари экспорти ҳажми ўтган йилнинг…

Ўзбекистон—Қирғизистон чегарасидан ID-карта орқали ўтишга рухсат берилди

Қирғизистон Жогорку Кенеши “27 январда имзоланган Қирғизистон ҳукумати ва Ўзбекистон ҳукумати ўртасида 2006 йил 3-октябрдаги фуқароларнинг ўзаро саёҳати тўғрисидаги битимга ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги баённомани ратификация қилиш ҳақида”ги қонун лойиҳасини қабул қилди, дея хабар бермоқда “AKIpress” нашри. Унга кўра, баённомада фуқароларнинг…

ДХХ Қашқадарё, Самарқанд ва Сирдарёда тезкор тадбир ўтказди

Қарши шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда Нишон туманида яшовчи фуқаро ўғлининг номида бўлган хусусий корхонанинг 30 сотих ер майдонини харидорга 100 минг АҚШ долларига сотишга келишиб, олдиндан 30 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланди. Самарқанд туманида яшовчи фуқаро ўзининг ўғлига тегишли…