ХАБАРЛАР

Тоғда адашиб қолган фуқаролар қутқарилди

Кеча соат 21:40 да Сурхондарё вилояти Сариосиё тумани Шарғун шаҳарчаси «Ўрикли» маҳалласининг тоғли ҳудудига 3 нафар фуқаро дам олиш мақсадида чиқиб, адашиб қолганлиги тўғрисида Сурхондарё  вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасига хабар келиб тушган.

Манзилга ФВВ қутқарувчилар гуруҳи етиб бориб, қидирув-қутқарув ишларини олиб борган. Олиб борилган тезкор ҳаракатлар натижасида фуқаролар 4 май куни тонгда соғ-саломат топилган ва пастга олиб тушилган.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan