ЖАМИЯТ

IT-хизматлар экспорти 3 баравардан зиёд ошди

2023 йилнинг 1-квартали якунлари бўйича IT Park резидентлари томонидан кўрсатилган хизматларнинг умумий ҳажми деярли 2,4 трлн сўмни ташкил этди. Ўтган йилнинг шу даврига нисбатан резидент компаниялари томонидан кўрсатилган хизматлар ҳажми 292 фоизга ошди.

IT Park резидентлари экспорти ҳажми ўтган йилнинг 1-кварталига нисбатан 327 фоизга ошиб, 57,2 млн долларни ташкил этди. Улардан 48% АҚШ, қолганлари эса Буюк Британия (15%), Сингапур (10%), МДҲ мамлакатлари (10%) ва бошқаларга (17%) тўғри келади.

IT Park томонидан саводхонлик ва умуман IT маданиятини оширишга ёрдам берадиган қатор чора-тадбирлар амалга оширилди. Хусусан, 2023 йилнинг 1-кварталида IT Parkнинг 205 та IT Марказида 7395 та шахс таҳсил олди, улардан 2280 таси давлат хизматчилари, қолган 5115 таси эса 30 ёшгача бўлган ёшлардир.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan