ХАБАРЛАР

Ўзбекистон—Қирғизистон чегарасидан ID-карта орқали ўтишга рухсат берилди

Қирғизистон Жогорку Кенеши “27 январда имзоланган Қирғизистон ҳукумати ва Ўзбекистон ҳукумати ўртасида 2006 йил 3-октябрдаги фуқароларнинг ўзаро саёҳати тўғрисидаги битимга ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги баённомани ратификация қилиш ҳақида”ги қонун лойиҳасини қабул қилди, дея хабар бермоқда “AKIpress” нашри.

Унга кўра, баённомада фуқароларнинг икки давлат ҳудудига кириш, чиқиш, транзит орқали бориш, ҳаракатланиш ва бўлиш ҳужжатлари рўйхатини янгилаш назарда тутилган. Хусусан, Қирғизистон томони келишувнинг 1-иловаси 3-бандига “ID-карта” сўзлари билан тўлдириладиган ўзгартириш киритади.

Шу билан бирга, 1-илованинг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномага нисбатан 5-банди чиқариб ташланган.

Қирғизистон фуқароларини ноқонуний олиб чиқиб кетиш хавфини камайтириш мақсадида 16 ёшгача бўлган болаларнинг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномасидаги илова Қирғизистон ҳудудига кириш ва ундан чиқиб кетиш ҳуқуқини берувчи ҳужжат сифатида муомаладан чиқарилади.

Ўзбекистон томони эса келишувнинг 2-иловасига ўзгартиришлар киритиши таъкидланган. Унда туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномага оид банд худди шундай тарзда чиқариб ташланади, шунингдек, 1 дан 4 гача бўлган ҳужжатларнинг номлари янги таҳрирда келтирилган.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan