Kun: 02.05.2023

Афғонистонда 5 балли зилзила содир бўлди

Бугун, 2 май куни Афғонистонда 5 магнитудали зилзила юз берди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар қилди. Маълум қилинишича, Тошкент вақти билан соат 15:31 да (Гринвич бўйича соат 10:31 да) Афғонистонда зилзила қайд этилган. Зилзила координаталари 36,97 градус…

БМТ Ўзбекистонга сувнинг ифлосланишига қарши курашда кўмаклашади

Ўзбекистон БМТ Европа иқтисодий комиссиясининг радиоактив чиқиндихоналар хавфсизлигини таъминлаш юзасидан тавсияларини ўрганиб чиқди ва бу борада махсус ишчи гуруҳни ташкил қилди. Қайд этилишича, Ўзбекистон Қозоғистон ва Тожикистондан кейин минтақада бундай ишчи гуруҳини ташкил қилган учинчи давлатга айланган. Идоралараро ишчи гуруҳ саноат…

Сурхондарёда хотин-қизлар бандлиги таъминланмоқда

Бугун йирик текстил корхоналари «Сурхон Сифат Текстил» МЧЖ ҳамда «Зарафшон текстил» МЧЖда ишлаш истагида бўлган хотин-қизлар учун меҳнат ярмаркаси ташкил этилди. Мазкур меҳнат ярмаркасида Узун ҳамда Сариосиё тумандан ташриф буюрган 300 нафарга яқин хотин-қизлар иштирок этиб корхона фаолияти, ишчи ходимларга…

Ўзбекистон “KfW” банкидан 45 млн евро қарз олади

Президент қарорига мувофиқ, маблағлар “Рақамли соғлиқни сақлаш ислоҳотларини қўллаб-қувватлаш” лойиҳасини амалга ошириш учун йўналтирилади. Қарз 5 йиллик имтиёзли давр билан 12 йил муддатга олинади. Банк шунингдек, 5,5 млн евро миқдорида грант ажратади. Ушбу маблағлар: соғлиқни сақлаш тизимига илғор рақамли технологияларни…

Талабалар халқаро математика олимпиадасида фахрли ўринларни эгаллашди

Жорий йил 23–28-апрел кунлари Туркманистон таълим вазирлиги ташаббуси билан Ашхобод шаҳридаги Халқаро гуманитар фанлар ва тараққиёт университетида олий таълим муассасалари талабалари ўртасида “OMOUS-2023” халқаро очиқ математика олимпиадаси бўлиб ўтди. Унда Германия, Венгрия, Россия, Саудия Арабистони, Эрон, Мексика, Ўзбекистон ва Озарбайжон…

Бухорода туман Солиқ бошқармаси юристи ЙПХ ходимларини ҳақоратлаб, хизмат кийимдаги погонини юлиб ташлади

Вилоят ИИБ ҳолат юзасидан маълумот берди. Ижтимоий тармоқларда бир эркак ЙПХ ходимлари билан жанжаллашиб, уларни ҳақорат қилаётгани акс этган видео тарқалди. Бухоро вилояти ИИБ ҳолат юзасидан маълумот берди. Аниқланишича, Бухоро вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ 5-сафарбар гуруҳ ЙПХ инспекторлари катта сержант…

Германия-Ўзбекистон бизнес форуми ўтказилди

Ўзбекистон Президентининг Германияга ташрифи доирасида қўшма бизнес-форум бўлиб ўтди. Унда икки мамлакатнинг 250 дан ортиқ йирик компаниялари, холдинглари ва саноат корхоналари, банклари, вазирликлари ва саноат бирлашмалари раҳбарлари иштирок этди. Қайд этилишича, 2022-йил якунига кўра икки томонлама савдо кўрсаткичлари 50 фоизга…

Ўзбекистон Президенти Берлинга жўнаб кетди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Германия Федерал Президенти Франк-Вальтер Штайнмайернинг таклифига биноан ташриф билан ушбу мамлакатга жўнаб кетди. Ташриф дастурига мувофиқ, Берлин шаҳрида Федерал Президент Франк-Вальтер Штайнмайер ва Федерал Канцлер Олаф Шольц билан музокаралар, шунингдек, Германиянинг етакчи компаниялари раҳбарлари билан…

Мамлакатимизда кичик тадбиркорлик субъектларининг асосий капиталга ўзлаштирилган инвестицияларининг улуши маълум қилинди

Ўзбекистонда 2023 йил январь-март ойларида кичик тадбиркорлик субъектлари томонидан асосий капиталга ўзлаштирилган инвестицияларнинг умумий ҳажмидаги улуши 58,1 фоизни ташкил этди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири. Ўзбекистон статистика агентлиги маълумотларида қайд этилишича, кичик тадбиркорлик субъектларининг асосий капиталга ўзлаштирилган инвестицияларнинг умумий…

Афғонистон ҳудудидан Марказий Осиёга ҳеч қандай хавф бўлмайди — Толибон

Афғонистон раҳбарияти нафақат мамлакатнинг ўзида, балки минтақада хавфсизликни мустаҳкамлашга қаратилган сиёсатни юритмоқда, Афғонистон ҳудудидан Марказий Осиё мамлакатлари учун ҳеч қандай хавф бўлмайди. Бу ҳақда “Толибон” ҳаракати расмий вакили Забихулла Мужоҳид таъкидлаб ўтди. У ушбу гапларини РФ мудофаа вазири Сергей Шойгунинг…