ХАБАРЛАР

Ўзбекистон “KfW” банкидан 45 млн евро қарз олади

Президент қарорига мувофиқ, маблағлар “Рақамли соғлиқни сақлаш ислоҳотларини қўллаб-қувватлаш” лойиҳасини амалга ошириш учун йўналтирилади.

Қарз 5 йиллик имтиёзли давр билан 12 йил муддатга олинади. Банк шунингдек, 5,5 млн евро миқдорида грант ажратади.

Ушбу маблағлар:

  • соғлиқни сақлаш тизимига илғор рақамли технологияларни татбиқ этиш;
  • рақамли соғлиқни сақлаш платформасини яратиш;
  • соҳанинг барча даражаларидаги даволаш профилактика муассасалари учун маълумотлар базаси комплексини жорий этиш;
  • дастурий таъминот ва электрон платформани ишлаб чиқиш мақсадида сарфланади.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan