ХАБАРЛАР

Германия-Ўзбекистон бизнес форуми ўтказилди

Ўзбекистон Президентининг Германияга ташрифи доирасида қўшма бизнес-форум бўлиб ўтди. Унда икки мамлакатнинг 250 дан ортиқ йирик компаниялари, холдинглари ва саноат корхоналари, банклари, вазирликлари ва саноат бирлашмалари раҳбарлари иштирок этди.

Қайд этилишича, 2022-йил якунига кўра икки томонлама савдо кўрсаткичлари 50 фоизга кўпайиб, биринчи марта 1 миллиард евродан ошган.

2017-йилдан бери ўзлаштирилган немис инвестицияларининг умумий миқдори 11 баробар ўсган ва бугунги кунда 4 миллиард евродан ортиқни ташкил этмоқда.

Германиянинг MAN, CLAAS, Knauf, GP Papenburg, Viyessmann, Deutsche Kabel, LEMKEN каби кўплаб компаниялари Ўзбекистонда аллақачон фаол ва муваффақиятли бизнес юритиб, янги ишлаб чиқариш қувватларини ишга туширмоқда.

Форумда “Б2Б” музокаралари ҳамда Ўзбекистон иқтисодиётининг турли тармоқлари кесимидаги аниқ мисоллар ва лойиҳалар тақдимоти бўлиб ўтди.

Якунда икки давлатнинг тегишли ташкилотлари ўртасида бир қанча ҳамкорлик битимлари, келишувлар ва меморандумлар имзоланди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan