Kun: 16.05.2023

Гиёҳвандликка қарши курашиш – барчамизнинг бурчимиз!

2022-2023 йилда республикамизда гиёҳвандлик воситалари билан боғлиқ 4500 тадан ортиқ жиноий ҳолат аниқланган бўлса, бу турдаги жиноятни содир этган 3500га яқин шахс ушланган. Улардан 800 нафарини 14-29 ёшда бўлганлар ташкил этади. Янаям ёмони, 38 нафар талаба ва ўқувчи гиёҳвандлик воситалари…

“Ўзгидрометеорология”нинг бош директори ўзига ўзи 46 млн сўм рағбатлантириш ёзган ҳолати ишчи гуруҳ томонидан ўрганилмоқда” — Табиат ресурслари вазирлиги

Гидрометеорология хизмати марказининг бош директори Шерзод Ҳабибуллаев ўзини ўзи 46 миллион сўм билан рағбатлантиргани ҳақидаги буйруқ нусхаси ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Ходимларни рағбатлантириш тўғрисидаги буйруқ Гидрометеорология хизмати марказининг бош директори Шерзод Ҳабибуллаев томонидан чиқарилган. Унга кўра, “Ўзгидромет”да ижро…

Оммавий қабулларда тикланган адолат

Ҳақиқатнингюзи – ёруғ, қўли – узун. Адолатнинг эса катта-кичиги бўлмайди. Бир инсон ҳаётидаги адолат ғалабаси ҳам, аввало, “Инсон қадри учун!” ғоясининг ҳаётий рўёби, шу ғоя атрофида йўлга қўйилган инсонпарвар тизимнинг реал натижасидир. Давлатимиз раҳбари топшириғи асосида тузилган Республика ишчи гуруҳининг…

Ўзбекистон ва Қирғизистон трансчегаравий фавқулодда вазиятларни биргаликда бартараф этади

Қирғизистон фавқулодда вазиятлар вазири Бообек Ажикеев 14 май куни Ўзбекистонга келди. Бу ҳақда ФВВ ахборот хизмати хабар берди. Маълум қилинишича, у Ўзбекистон фавқулодда вазиятлар вазири, генерал майор Абдулла Қўлдошев билан учрашган. Вазирлар трансчегаравий фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва оқибатларини бартараф…

Табиий газлар қабул қилиш ва узатишни ҳам солиқ органлари назорат қилади

2023 йил 1 июлгача барча табиий газни қабул қилиш ва узатиш нуқталарига онлайн электрон ҳисоблагичлар ўрнатилади ва мазкур ҳисоблагичлар солиқ органларининг ахборот тизимлари билан интеграция қилиниб, ягона автоматлаштирилган табиий газ ҳаракати тизими жорий этилади. Бу ҳақда «Табиий газ ва суюқ…

Канада давлатига ишга юборишни ваъда қилган фирибгар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Н.М. фуқаро Д.Қ.ни танишлари ёрдамида 15 000 АҚШ доллари эвазига Канада давлатига ишга юбориши ва виза ҳужжатларини расмийлаштириб беришини айтиб, олдиндан 7 500 АҚШ…

Тошкентда Туркияга қарши ўртоқлик учрашуви ўтказилади

Ўзбекистон U-18 терма жамоаси июнь ойида Тошкентда ўқув-машғулот йиғинларини ўтказади. Ўзбекистон футбол ассоциацияси матбуот хизматининг хабар беришича, Фарҳод Нишонов бошқарувидаги жамоамиз йиғин доирасида Туркияга қарши 2 та ўртоқлик учрашувида майдонга тушади. U-18. Халқаро ўртоқлик учрашувлари 15 июнь Ўзбекистон – Туркия…

«Сўнгги қўнғироқ» тадбирларини ўтказиш бўйича тавсиялар берилди

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги «Умумий ўрта таълим муассасаларида 2022-2023-ўқув йилини якунлаш ва «Сўнгги қўнғироқ» тадбирларини ўтказиш бўйича тавсиялар» ишлаб чиқди. Унда таъкидланишича, «Сўнгги қўнғироқ» тадбирлари «Илмни қадрланг, илмга интилинг!» шиори остида ташкил этилади. Мактаблардан ушбу тадбирни мазкур тавсия асосида…

Жиззахда бўлим прокурори қўлга олинди

Жиззах шаҳрида яшовчи якка тартибдаги тадбиркор чорвачилик билан шуғулланиш мақсадида 2020 йилда банкдан 200 млн сўм миқдорида имтиёзли кредит олган ва ушбу маблағ ҳисобидан қорамол сотиб олиб, оилавий тадбиркорликни йўлга қўйган. Бироқ жорий йилнинг февраль ойида кредит берган банк тадбиркор…

Тошкент вилоятида 2 яшар боласини қийноққа солиб, видеога олган ота узр сўраб чиқди

30 ёшли ота пушаймонлигини айтиб, энг оғир жазони олишга тайёрлигини билдирди. Аввалроқ, Тошкент вилоятида 30 ёшли ота хотинидан ўч олиш учун 2 ёшли фарзандини муттасил қийноққа солиб келгани ҳақида хабар бергандик. Эркак қилган ишидан пушаймонлигини айтиб, узр сўраб чиқди. «Оилавий…