TA'LIM

«Сўнгги қўнғироқ» тадбирларини ўтказиш бўйича тавсиялар берилди

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги «Умумий ўрта таълим муассасаларида 2022-2023-ўқув йилини якунлаш ва «Сўнгги қўнғироқ» тадбирларини ўтказиш бўйича тавсиялар» ишлаб чиқди.

Унда таъкидланишича, «Сўнгги қўнғироқ» тадбирлари «Илмни қадрланг, илмга интилинг!» шиори остида ташкил этилади.

Мактаблардан ушбу тадбирни мазкур тавсия асосида ташкил этиш ва тадбир давомида қуйидагиларга эътибор қаратиш сўралди:

  • умумий ўрта таълим муассасаларида «Сўнгги қўнғироқ» тадбирлари 25 май куни эрталаб соат 8:00 дан 9:00га қадар «Илмни қадрланг, илмга интилинг!» шиори остида ташкил этиш;
  • тадбирни тартибли ўтказиш ва ўқувчилар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ўқувчилар сонидан келиб чиққан ҳолда ушбу тадбирга фақатгина 1-, 4-, 9-, 11-синф ўқувчиларини жалб этиш;
  • тадбирни маҳалла қўмитаси, ота-оналар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари вакиллари билан ҳамкорликда ёнғин ва техника хавфсизлиги қоидаларига амал қилган ҳолда ўтказиш ҳамда мактаб ҳудудига техника воситалари ва бегона шахсларнинг киритилмаслигини таъминлаш;
  • «Сўнгги қўнғироқ» тадбирларини, босқичли назорат имтиҳонлари ва якуний давлат аттестацияларини ўтказишда, таълим муассасаларини янги ўқув йилига тайёрлаш борасида ўқувчи ва битирувчилар ҳамда уларнинг ота-оналаридан турли хил пул йиғимларига йўл қўймаслик;
  • мактаб ҳаётида фаол иштирок этаётган ўқувчиларнинг ота-оналарини маънавий рағбатлантиришга алоҳида эътибор қаратиш.

«Сўнгги қўнғироқ» байрам тадбирини тантанали қисмини ўтказиш бўйича намунавий сценарий.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan