Kun: 10.05.2023

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик масалалари муҳокама қилинди

Президент Шавкат Мирзиёев 10 май куни камбағалликни қисқартириш ва бандликни ошириш чора-тадбирлари тақдимоти билан танишди. Маъмурий ислоҳотлар доирасида бу соҳаларга масъул вазирлик ташкил этилиб, барча ҳуқуқий-ташкилий асослар яратилди. Юртимизда илк бор минимал истеъмол харажатлари қиймати жорий этилди. Аҳоли бандлигини таъминлаш…

Сурхондарё вилоятида қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалигида қанча қўшилган қиймат яратилди?

2023 йилнинг январь-март ойлари якунларига кўра, Сурхондарё вилояти бўйича қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалигида яратилган ялпи қўшилган қиймат ҳажми 1 914,6 млрд. сўмни ташкил этди ва ўтган йилнинг мос даври билан таққослаганда 3,0 % га ўсди.

Шерободда қовун пишди

Шеробод туманидаги “Сардорбек Султонбек Самир Далер” масъулияти чекланган жамияти ва Фарғона вилояти Бешариқ туманидаги агроном деҳқон Абдутолиб Неъматов билан ҳамкорликда 10 гектар ер майдонида қовуннинг “Дакара” ва 10 гектарга “Дўлбе” навли тарвуз етиштириб, парваришлади. Юқори агротехник тадбирлар натижасида айни пайтда…

ЗАМОНАВИЙ БОЗОР – ЮРТ КЎРКИ

Шўрчи туманида “Шўрчи деҳқон (озиқ-овқат) бозори”нинг тантанали очилиш маросими ўтказилди. Бозор ҳудудининг архитектуравий қиёфасини янада яхшилаш ҳамда ободонлаштириш, аҳолининг қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига эҳтиёжини узлуксиз таъминлаш мақсадида  7 милиард 900 миллион сўмлик лойиҳа амалга оширилди. – Аввал бозоримизда 188 нафар тадбиркор…

Самарқанд вакиллари Бутунжaҳон туристик шаҳарлар федерацияси саммитида иштирок этмоқда

Хитойда ўз ишини бошлаган Бутунжаҳон туристик шаҳарлар федерацияси (WTCF)нинг навбатдаги саммитида дунёнинг 83 давлатидан 159 сайёҳлик шаҳри вакиллари иштирок этмоқда, дея хабар бермоқда ЎзА. Унда Самарқанд вилояти ҳокими ўринбосари – туризм ва маданий мерос бош бошқармаси бошлиғи Самарқанднинг туризм салоҳияти,…

“CEFR” сертификатини олиб беришни ваъда қилган фирибгар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Сурхондарё вилоят бошқармаси томонидан ДХХ ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда Термиз шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Н.М. фуқаро С.Ж.га гўёки юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида “CEFR” чет тилларини билиш сертификатини олиб бериш эвазига 2 400 АҚШ…

Жиззахда вилоят суд бошқарувчилар ассоциацияси аъзоси пора билан қўлга тушди

Давлат хавфсизлик хизмати Жиззах вилояти бошқармаси, Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти вилоят прокуратураси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида Жиззах вилоят суд бошқарувчилар ассоциацияси аъзоси пора олаётган пайтида қўлга олинди.  У Шароф Рашидов туманида рўйхатдан ўтган оилавий корхона раҳбари ишончига…

Ҳасанбой амалдаги чемпионни медалсиз қолдирди

Ҳасанбой Дўсматов Жаҳон чемпионатининг чорак финалида япониялик рақибга қарши рингга кўтарилди ва 4:3 ҳисобида ғалабага эришди. Жаҳон чемпионатининг чорак финал жанглари юртимиз вакиллари юқори нотада бошлади. Хусусан, Ҳасанбой Дўсматов -51 кг вазн тоифасининг амалдаги чемпиони япониялик Томоя Субоини мағлуб этиб,…

«Алға Қарақалпақстан» партияси етакчиси сиртдан 18 йилга озодликдан маҳрум қилинди

Бугун, 2023 йил 10 май куни Қорақалпоғистон Республикаси судининг Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати томонидан судланувчилар Аманбай Сагидуллаев (1967 йилда туғилган) ва Ниетбай Уразбаев (1969 йилда туғилган) га оид жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича очиқ суд жараёни тугаб, суд ҳукми эълон қилинди….

Умра зиёрати маълум муддатга тўхтатилди — Ўзбекистон Умра зиёратлари Ассоциацияси

Саудия Арабистонида 2023 йилги Ҳаж мавсуми бошланиши муносабати билан Умра зиёрати бир муддатга қолдирилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Умра зиёратлари Ассоциацияси маълум қилди. Ассоциация вакилининг айтишича, Саудия Арабистони Подшоҳлиги 5 майдан Умра сафарига виза беришни  тўхтатган. “Доимий тартиб шундай. Умра сафарига…