Давлат хавфсизлик хизмати Жиззах вилояти бошқармаси, Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти вилоят прокуратураси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида Жиззах вилоят суд бошқарувчилар ассоциацияси аъзоси пора олаётган пайтида қўлга олинди.
У Шароф Рашидов туманида рўйхатдан ўтган оилавий корхона раҳбари ишончига кириб, хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда корхонанинг солиқ органидан юзага келган 23 миллион 200 минг сўм қарздорлигини йўқ қилиб бериш ва банкрот деб топиш эвазига ундан 12 миллион сўм талаб қилиб, пулларни Жиззах шаҳридаги хизмат хонасида олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Ушбу ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.