Oy: May 2025

Cалкам ярим килограмм тилла тақинчоқларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйилди

Навоий вилояти божхона бошқармаси тезкор тузилмалари томонидан Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилди. Ўтказилган тезкор тадбирда олдиндан шубҳа остига олинган шахс тегишли рухсатномасиз (лицензиясиз) бир жуфт тилла зиракни 3,8 млн сўмга сотаётган вақтида тўхтатиб қолинди. Шундан сўнг…

Покистоннинг Лахор шаҳрида Ўзбекистон савдо уйи очилди

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси, «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси ҳамда мамлакатимиз тадбиркорларидан иборат делегация 27-29 май кунлари Покистонда бўлди. «Дунё» ААнинг хабар беришича, ташриф доирасида 29 май куни мамлакатимиз делегация вакиллари Лаҳор шаҳрида бўлди ва Лахор Савдо-саноат палатаси, Умумпокистон тўқимачилик ишлаб чиқарувчилари уюшмаси, тўқимачилик,…

Эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизларга ОТМларга тавсиянома бериш учун аризалар қабули бошланди

Шу йилнинг 30 май санасидан бошлаб, эҳтиёжманд оилалардаги 2 минг нафар хотин-қизларга олий таълим муассасаларига қўшимча қабул кўрсаткичлари доирасида тавсиянома бериш учун аризалар қабули бошланди. Тавсияномалар кам таъминланган оилалардаги хотин-қизларга, тўлиқсиз оилада тарбияланаётган, яъни отаси ёки онаси ёхуд уларнинг иккаласи…

Ўзбекистонда 5 йилда кибержиноятлар билан 1,9 трлн сўмдан ортиқ пул талон-торож қилинган

ИИВ Киберхавфсизлик маркази матбуот хизматининг маълумотларига кўра, мамлакатимизда сўнгги беш йилликда кибержиноятлар 68 бараварга кўпайган. Қайд этилишича, биргина ўтган йилда 2023 йилдагига нисбатан 9,1 баравар ошган. Ушбу даврда кибермакондаги ҳуқуқбузарликлар юзасидан жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушаётган мурожаатлар сони 34…

АҚШ компанияси ҳаводан бензин олишни таклиф қилмоқда

Американинг Air Company компанияси атмосферадаги карбонат ангидридни суюқ ёқилғига — синтетик бензинга айлантирувчи Airmade қурилмасини тақдим этди. Interesting Engineering нашрига таяниб, АЗЕРТАДЖнинг хабар беришича, музлатгич ҳажмидаги қурилма фақат ҳаво, сув ва қайта тикланадиган электр энергиясидан фойдаланган ҳолда кунига бир литргача…

Таиланд, Хитой ва Сингапурда коронавирус яна авж олмоқда

Таиланд, Хитой ва Сингапурда коронавирус билан касалланганлар сони яна ортиб бормоқда. Бу мамлакатлар расмийлари аҳолини шахсий ҳимоя воситаларидан, хусусан, ниқоблардан фойдаланишга чақирмоқда. Бу ҳақда Nikkei Asia нашрига таяниб, ТАСС хабар берди. Мавжуд маълумотларга кўра, Таиландда 18-24 май кунлари COVID-19 билан…

Гибрид робот: ҳам учади, ҳам юради

Калифорния олимлари ҳаво ва ерда ҳаракатлана оладиган ATMO роботини намойиш қилди. У транспорт ва дрон вазифасини бир вақтда бажариб, чекка ҳудудларда ҳам самарали фаолият кўрсата олади. Калифорния технология институти муҳандислари ATMO деб номланган янги роботни яратишди. Бу робот дрон каби…

Покистон ва Афғонистон чегарасида қуролли тўқнашув юз берди

Афғонистоннинг Гилманд вилоятида Покистон ҳарбийлари ва «Толибон» гуруҳи аъзолари ўртасида қуролли тўқнашув содир бўлди. Al Arabiya телеканали маълумотига кўра, можаро Покистон ҳудудидаги қурилиш ишлари олиб борилаётган пайтда бошланган. Ҳодиса аниқ чегара hudудида юз бергани қайд этилмоқда. Қуролли тўқнашувнинг аниқ сабаби…

Муборак Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори

Халқимизга хос меҳр-оқибат, инсонпарварлик, шукроналик, саховат ва бағрикенглик каби эзгу фазилатлар тимсоли бўлган, асрлар давомида маънавий ҳаётимизда муҳим ўрин тутиб келаётган муборак Қурбон ҳайитининг аҳамияти Янги Ўзбекистонда ижтимоий давлат барпо этиш жараёнлари ҳал қилувчи босқичга кираётган бугунги шароитда тобора ортиб…

Қизириқлик тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказилди

Сурхондарё вилояти солиқ бошқармаси раҳбарияти томонидан кичик ва ўрта бизнес субъектларини қўллаб-қувватлаш, тадбиркорлар фаолияти учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида ташкил этилаётган навбатдаги очиқ мулоқот Қизириқ туманида бўлиб ўтди. Мазкур туман ихтисослашуви ҳамда кичик бизнес учун мавжуд шароитига кўра 5-тоифадаги ҳудудлар…